Руминиянинг Путешти шаҳрида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча 200 метр масофада каноэнинг жуфтлик йўналишида ғалаба қозонган вакилларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова бугун 500 метр масофага ўтказилган пойгада кумуш медални қўлга киритди. Батафсил:

Каноэда эшкак эшиш. U-23 ЖЧ.

Аёллар, 500 метр.

1. Ксения Курах, Дарья Харшенко (Россия) — 2:05.266

2. Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (Ўзбекистон) — (+0.778)

3. София Кисбан, Гиада Брагато (Венгрия) — (+1.940)

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш медали билан якунлади. Бу эса 23 ёшгача бўлган тоифада умумий ҳисобда бешинчи натижа демакдир.