4 август куни Марказий ҳарбий округидаги «Фориш» тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинлари доираси Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаёган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда бир қатор журналистлар, блогерлар Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати таклифига биноан иштирок этди. Ижодкорлар учун алоҳида автобус ажратилиб, Тошкентдан Форишга бориб келиши таъминланди.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда унинг ўринбосарлари, округ қўмондонлари, Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов, турли давлатлардан келган ҳарбий атташелар иштирок этди.

Баҳодир Қурбонов биринчи бор Ўзбекистонда ўтказилаётган «Ҳарбий-тиббий естафета» танловини очиб берди ва мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади:

«Aвваламбор азиз меҳмонларимиз, ҳарбий-тиббий естафетаси қатнашчиларини бизнинг меҳмондўст диёримиз ва серқуёш юртимиз — Ўзбекистонда самимий қутламоқчиман. Бугун биз ўз маҳоратини, ҳарбий хизматга зарур бўлган енг олий сифатларини: малака, қатъий характер, профессионаллик ва интизом, уйғунликда ва аниқ ҳаракатлана олиш ҳамда ҳақиқий жаноговар вазиятда нафақат муваффақият, балки биринчи навбатда инсонларнинг ҳаёти ва соғлигини белгиловчи тезда қарор қабул қилиш қобилиятини намоён этадиган ҳарбий-тиббиёт профессионаллари беллашувига старт бермоқдамиз.

Шубҳасиз, барча қатнашувчилар муносиб тарзда синовлардан ўтиб, ўзларининг юқори профессионал мутахассислар еканликларини яна бир бор тасдиқлайдилар".

Шундан сўнг, Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов сўзга чиқиб, Россия мудофаа вазири армия-генерали Сергей Шойгунинг табригини ўқиб эшиттирди.

Дастлаб Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан ижро етилган ҳарбий қўшиқлардан иборат дефиле тантанали маросимни очиб берди. Кўргазмали чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.

Жорий йилги «AрМИ-2019» мусобақалари рекорд даражадаги иштирокчиларни — 36 давлатдан 217 та жамоанинг 5 мингдан зиёд ҳарбийларини ўз ичига қамраб олди. Дебютант мамлакатлар сифатида бу гал майдонларда Иордания, Камбоджа, Конго ва Мали республикалари, Куба ва Шри-Ланкадан келган ҳарбийлар куч синашади.

НAТО мамлакатлари ҳам «AрМИ» ўйинларига катта қизиқиш билдирган бўлиб, жорий йилда AҚШ, Франция, Туркия ва Словакия каби давлатлар вакиллари кузатувчи мақомида қатнашади.

«AрМИ — 2019» ўйинлари жами 31 та танловдан иборат бўлиб, улардан 16 таси Россияда, тўрттаси Хитойда, учтаси Қозоғистонда, Беларус ва Эронда иккитадан ҳамда Aрманистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда биттадан танловлар ўтказилади.