Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди 2 август куни Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга нисбатан 13 йил муддатга озодлик маҳрум этиш жазосини тайинлади, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг суд тизимидаги ахборот манбаси. Суд маҳкамаси ёпиқ тартибда бўлиб ўтди.

Собиқ ҳоким Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210 (пора олиш) а 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ белгиланди.

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Ўткир Абдуллаев 10 йил муддатга, қурилиш бўйича собиқ мутахассис Баҳодир Ходжақулов эса 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Вилоят ҳокимлигининг яна икки собиқ мутахассиси — Ботир Абдуллаев ва Тўлқин Сулаймонов 5 ва 6 йил муддатга қамоқ жазосизга лойиқ деб топилди. Сулаймоновнинг жазоси шартли муддат билан алмаштирилди.

Жиноят иши материалларида Туробжон Жўраев Самарқанднинг тарихий марказида кўп қаватли уйлар қурилиши учун пудратчилардан пора шаклида 2,14 млн доллар олгани хабар қилинган.

Ахборот манбасининг қайд этишича, тезкор туруҳ порахўрлик билан боғлиқ вазият бўйича амалиёт ўтказмаган. Ушбу фактлар гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатмаларига асосланган.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» ўтган йилнинг июнида Самарқанднинг ЮНЕСКО муҳофазасига олинган тарихий қисмида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида ёзганэди. Орадан бир ой ўтиб Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев, унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев, шунингдек қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Ходжақулов ишдан бўшатилиб, қурилишга рухсат беришда пора олганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Иш 2018 йил декабрида судга ўтказилди.