Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 3 — 17 август кунлари Россиянинг Омск шаҳрида ўтказиладиган «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.

Ҳарбийлар V «Халқаро армия ўйинлари — 2019» доирасида ўтказиладиган мазкур танлов олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтади. Унда ўзбекистонлик «РЕМБАТ"чилар шахсий таркиби мусобақа йўналишлари ҳамда ҳарбий техникаларни синовдан ўтказди.

«Ушбу машғулотлар жараёнида вакилларимиз ҳудудга ва ҳарбий техникаларга тўлиқ мослашди, — дейди подполковник Исмоил Наврўзов. — Энг муҳими, йигитларнинг ўзларига бўлган ишончи мустаҳкам. Ғалабага эришиш учун озмунча тер тўкмадик. Насиб қилса, юртимизга ғалаба билан қайтамиз».

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа уч йилдан бери ўтказилади; жамоамиз эса унда илк бор қатнашмоқда.

Фото