Подполковник Фарруҳ Фарҳодович Ибрагимов Қашқадарё вилояти Касби тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Туман ИИБнинг аввалги бошлиғи подполковник Чори Кўчаров ИИБ ходимлари фермерларни кишанлаб, автобусга қамаб қўйгани тасвирланган видеоёзувлар пайдо бўлганидан сўнг вилоят ИИБ томонидан бошланган хизмат текшируви якунлари бўйича лавозимидан четлаштирилган эди.

ИИВ Самарқанд вилоятининг икки туманида ҳам янги ИИБ бошлиқлари иш бошлаганини маълум қилди — подполковник Амин Абубакирович Тошев Самарқанд тумани, майор Салимжон Хайитбоевич Шавманов Жомбой туманида.

Амин Тошев.


Салимжон Шавманов.

Ушбу ИИБларнинг аввалги раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига яқинда амалга оширган ташрифидан сўнг туманлар ҳокимлари билан биргаликда вазифасидан четлаштирилган эди.