Абдирасул Эштемирович Сафаров Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 31 июль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига тасдиқланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Абдирасул Сафаров (1965 й. т.) Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Тайинловга қадар ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари — котибият мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

Туманнинг собиқ раҳбари ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев бульдозер билан дўкон ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бўлган бинони бузишга ҳаракат қилганида тадбиркор томонидан ёқиб юборилганидан сўнг ишдан бўшатилган эди. Мансур Туймаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.