Хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаат қилаётган аҳоли сони кўплиги ва уларнинг навбатда туриб қолишларини инобатга олган ҳолда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан қўшимча яна 3 дона техник қўрилма олиниб, Юқоричирчиқ, Зангиота ва Чиноз тумани ИИБ МваФРБга ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан аввалроқ Тошкент вилояти аҳолисига хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун 5 дона техник қурилма ажратилгани хабар қилинган эди.

Бугунги кунда ушбу қурилмалар қуйидаги тарзда тақсимланди:

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБга

  • Қибрай тумани
  • Ўртачирчиқ тумани
  • Нурафшон шаҳри

Чирчиқ шаҳар ИИБ МваФРБга

  • Чирчиқ шаҳри
  • Бўстонлиқ тумани

Янгийўл шаҳар ИИБ МваФРБга

  • Янгийўл шаҳри
  • Янгийўл тумани

Охангарон туман ИИБ МваФРБга

  • Оҳангарон тумани
  • Оҳангарон шаҳри
  • Олмалиқ шаҳри
  • Ангрен шаҳри
  • Пискент тумани

Бўка туман ИИБ МваФРБга

  • Бўка тумани
  • Бекобод тумани
  • Бекобод шаҳри
  • Оққурғон тумани

Зангиота тумани ИИБ МваФРБга

  • Зангиота тумани
  • Тошкент тумани

Юқоричирчиқ тумани ИИБ МваФРБга

  • Юқоричирчиқ тумани
  • Паркент тумани

Чиноз тумани ИИБ МваФРБга

  • Чиноз тумани
  • Қуйичирчиқ тумани

Йил охиригача барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБлари техник қурилмалар билан тўлиқ жиҳозланиши режага киритилган. Ходимлар томонидан хорижий давлатларга кетувчи фуқароларга яъни, иккинчи жахон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, хомиладор аёллар, ёш болалар, ногиронлар, касалларни навбатсиз қабул қилиш тизими жорий этилган.

Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ходимлар навбат билан тушлик вақтида фуқароларни қабул қилиш ва ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ходимларнинг 50 фоизига дам берган ҳолда фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига топшириш ишлари ҳам ташкил этилган.