Носир Мамарасулович Мавлонов 30 июль куни Самарқанд туман ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар қилинди Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Facebook-саҳифасида.

Носир Мавлонов (1971 й. т.) 1996 йилдан буён солиқ органлари тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Жамолов учта сектор раҳбарлари (туман прокурори, ИИБ, ДСИ бошлиқлари) билан биргаликда 26 июль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи вақтида лавозимидан озод қилинган. Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ташрифи вақтида эшкак эшиш канали ҳудудида туристик марказ қуриш топшириғини берди.

Худди шу куниҲамза Ҳакимович Тўйчиев Самарқанд вилояти Жомбой туман ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У аввал Самарқанд вилояти ғазначилигига раҳбарлик қилган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

У Ўзбекистон президентининг 26 июлдаги Самарқанд вилоятига ташрифи вақтида ишдан бўшатилган Умиджон Назаров ўрнига тайинланди. Назаров билан бирга туманнинг учта сектор раҳбари — прокурор, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам лавозимидан четлаштирилди, дея хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.