Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Борис Жонсонга Консерваторлар партияси етакчиси сайловида ғалаба қозонгани ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан табрик йўллади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Борис Жонсон партия сайловида ташқи ишлар вазири Жереми Хант устидан ғалаба қозонган эди. Овоз бериш жараёнида партиянинг 160 мингга яқин аъзоси иштирок этди. Жонсон 92,1 минг ёки 66 фоиз овоз тўплади.

Буюк Британиянинг амалдаги бош вазири Тереза Мэф май ойи охирида Brexit жараёнларини якунига етказа олмаслик борасидаги танқидлардан сўнг истеъфога чиққан эди. У сайловга қадар ҳукумат ва партия раҳбари вазифасини бажарди.