22 июлдан Тошкент ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан биргаликда ЙҲҚни бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлади.

ИИББ маълумотларига кўра, Тошкент ҳудудида қарздорларни автомат тарзда аниқловчи 20 та «Автокон» мажмуаси ишламоқда. Шу билан бирга, шаҳарга кириш/чиқиш ЙПХ постларида ҳам. Агарда ҳайдовчи қарздорлар рўйхатидан ўрин олган бўлса, автомобили жарима майдончасига жойлаштирилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ («Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби»), йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Бу ҳақдажарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари ёзма кўрсатма беради.