Улуғбек Ҳусанович Сайидов «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди, дея хабар берди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Улуғбек Сайидов (1979 й. т.) — Тошкент кимё-технология институти битирувчиси (2002). Фаолиятини 2001 йилда «ЎзЛИТИнефтгаз"да лаборатория муҳандислигидан бошлаб, 2015−2016 йилларда унга раҳбарлик қилган. Тайинловга қадар «Ўзбекнефтгаз» раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Баҳодир Эшмуродов.

«Ўзтрансгаз"нинг собиқ раҳбари Баҳодир Эшмуродов эса аввалроқ «Ўзтрансгаз» ҳудудий газ таъминоти филиаллари базасида ташкил этилган «Ҳудудгазтаъминот» компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Баҳодир Сидиқов.

Жорий йил февралидан «Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилиб келаётган Баҳодир Сидиқов компания бошқарувини сақлаб қолди.

Июль ойи бошида «Ўзтрансгаз» президент қарори билан «Ўзбекнефтгаз» таркибидан чиқарилди. Компания қазиб олувчи ташкилотлардан табиий газни сотиб олиб, кейинчалик экспорт ва импортга етказиб бериш, шунингдек магистрал газ қувурларига уланган истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланувчи ягона операторга айланди. «Ҳудудгазтаъминот» эса газ тақсимлаш тармоқларига уланган истеъмолчиларга газ сотиш билан шуғулланади.