«Uzautotrans Servise» корхонаси Тошкент ва Навоий шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қатнов «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилади. Чипталар олдиндан сотиб олиниши ёки банд қилиб қўйилиши мумкин.

Мазкур йўналиш масофаси 495.1 километрга тенг бўлиб, қатновлар соат 8:30 да ва 14:00 да амалга оширилади.

Ушбу йўналишда чипта нархи 50 000 сўм этиб белгиланган.