Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси Мэри Элис Хейвордга агентлик бош директори Юкия Аманонинг вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Юкия Амано 73 ёшда ҳаётдан кўз юмди. БМТ Янгиликлар марказининг хабар қилишича, душанба куни у ўз истеъфоси тўғрисида хабар қилишни режалаштирган. Амано ХАЭАга 2009 йилдан раҳбарлик қилиб келаётган эди, унга қадар эса ушбу ташкилотнинг Япониядаги доимий вакили бўлган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўз таъзияномасида Юкия Аманонинг тинч мақсадлардаги атом саноати ривожига улкан ҳисса қўшгани таъкидланади.

1957 йилда ташкил этилган ХАЭА ядро ишланмалари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик маркази ҳисобланиб, бош қароргоҳи Венада жойлашган.