Президентнинг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5611-сонли фармони билан тасдиқланган «2019−2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепсияси"ни амалга ошириш бўйича «2019 йилги чора-тадбирлар режаси"га мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг туристик брендларини ишлаб чиқишга доир танлов эълон қилган эди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси танловнинг якуний босқичи расман якунланганини маълум қилди.

Ўтказилган очиқ умумхалқ онлайн овоз бериш натижаларига кўра, вилоятларнинг 9 туристик логотиплари танлаб олинди. 5 номинацияда ғолиб аниқланмади, сабаби овозларнинг 20 фоиздан ортиғи «барчасига қарши"га берилди.

Aндижон, Жиззах, Навоий, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси учун туристик логотипларни саралаш бўйича танлов қайтадан ўтказилади. Қайтадан ўтказиладиган танлов ҳақида батафсил маълумотлар қўмита сайти орқали эълон қилинади.