Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга хориждан кириб келган фуқароси Р.Н. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, унинг сумкасининг астари ичида 9 мм калибрли пистолет учун мўлжалланган патрон яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб, божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона хужжатларига ўхшатиб ясалган хужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб, беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.