2019 йил 13 июль куни туш пайтида Мирзачўл тумани 2-сон Ёнғин қутқарув бўлимига, Мирзачўл тумани «Боғбон» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўтиш кўпригининг дамба ичига одам тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ФВБ ЁХБ бош мутахассиси, сержант М.Абдухалиловнинг мақоласида сўз боради.

Шундан сўнг, Мирзачўл тумани ЁХБ бошлиғи лейтенант А.Бобоёров зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, сувнинг ичида чиқиш имконияти йўқ ҳолатда турган икки нафар фарзанднинг отаси 1981 йилда туғилган фуқаро Ғайрат Жумабоев турмуш ўртоғи билан гилам ювиш мақсадида ушбу жойга бориб бехосдан сувга тушиб кетиши оқибатида дамбадан ўтиб кетиб кўприк тагига қамалиб қолганлиги сабабли сувдан чиқолмай қолган.

Олиб борилган тезкор харакатлар натижасида дамбани ёпиб одам сиғадиган жой очиб фуқаро Жумабоев Ғайрат Шодиевични тепага арқон орқали эхтиёткорлик билан чиқариб олинган ва шу ернинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатган.

Туман Тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган Ғ.Жумабоев ўзи яхши ҳис қилмоқда.