Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Акмалхўжа Мавлонов тайинловга қадар Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Хоразм вилояти прокурори, Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Наманган вилоятининг аввалги прокурори Рашид Раҳматов июль бошида Бош прокуратурага Ниғматулла Юлдашев раҳбар бўлишидан кўп ўтмай лавозимини тарк этган эди.