Тошкентда Осиё каратэ федерациясининг 14-конгресси ўтказилди. Мазкур конгресс доирасида ташкилот президентлиги ва Ижроқўм аъзолиги учун сайловлар ташкил этилди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Ўтказилган сайлов натижасига кўра Генерал Абдулраззоқ Носир (БАА) ташкилот президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев Осиё каратэ федерацияси Ижроқўми аъзолигига сайланди.