Қозоғистон июнь ойи бошидан буён Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади, дея хабар қилди Қозоғистон Энергетика вазирлиги.

17 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонга 145 млн кВт⋅с етказиб берилди. Икки мамлакат ўртасидаги келишувга кўра, йил давомида Ўзбекистонга 1 млрд кВт⋅с дан ортиқ электр энергияси экспорт қилинади.

Қозоғистон электр энергияси станцияларининг модернизация ва реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши натижасида олинган электр қувватлари профицити шарофати билан электр энергияси экспорт қилинмоқда, дейилади хабарда.