Жорий йил 16 июль куни Тошкент шаҳар ИИББга фирибгарлик жинояти билан боғлиқ ҳужжат тўпламлари келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

2019 йил 27 май куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 34 ёшли И.Н. исмли аёл ўзи раҳбарлик қилаётган «Star Tour» МЧЖ биносида Бухоро туманида яшовчи 32 ёшли А.Н.га Умра сафарига кетган 24 нафар фуқароларни Саудия Арабистонида жойлашган меҳмонхонага жойлаштириш учун пул кераклигини, пулни тез кунда қайтаришини айтиб, алдов йўли билан ундан 61 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Н. исмли аёл қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.