Умрбек Абдуллаевич Исмоилов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Вазирлар Маҳкамаси 16 июль куни бу ҳақдаги қарорни қабул қилди.

Умрбек Исмоилов (1983 й. т.) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Тайинловга қадар жамғармада бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.