16 июль куни 15:45 да Тошкент ва Фарғона водийсида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишларининг ўчоғи қўшни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани ҳудудида, Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудда жойлашган.

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, Тошкентдан 209 км масофада жойлашган эпицентрда зилзила магнитудаси 4,5 ни ташкил этган.

Тошкентда ер силкиниши кучи 2 балл, Наманганда (эпицентрдан 102 км) ва Андижонда (119 км) ҳам 2 балл, Фарғонада эса (55 км) 3 бални ташкил этди.