14 июль куни Тошкентда икки кишининг чўкиб ўлиши ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Соат 16:23 да Сергели туманида Жунариқ каналида чўмилишга қарор қилган 32 ёшли Ислом М. кучли оқим натижасида чўкиб кетди.

21:04 атрофида Бектемир туманида 36 ёшли Бекзод Х. эса Тошкент ҳалқа йўли яқинида Чирчиқ дарёсида чўмилиш вақтида чўкиб кетди.

ИИББ тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларини очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида эҳтиёт бўлишга чақирди.