Тошкент прокурори Шерзод Облоқулов лавозимидан озод қилинди, дея хабар берди «Газета.uz"га ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси. У 2017 йилнинг июнида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Бундан ташқари, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормухамедов ҳам ишдан бўшатилди. Унинг ўрнига Равшан Ҳакимов тайинланди.

«Газета.uz» ахборот манбаси маълумотларига кўра, прокурорлар Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов қароридан норози бўлган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқмаганлари учун лавозимидан четлаштирилган.

Тошкент прокуратураси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси «расмий маълумот мавжуд эмас», дея ушбу маълумотларни на тасдиқлади, на инкор этди.