15−21 июль кунлари Ўзбекистонда жазирама иссиқ сақланиб қолади, дея хабар қилди Ўзгидромет «Газета.uz"га.

Кундузги соатларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 5−7 даража юқорироқ бўлиб, 40−43 даражани, жануб ва чўл ҳудудларида 44−45 даражагачани ташкил этиши кутилмоқда.

«Бу йилги июль ойи Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг иссиқ июль эканлиги маълум бўлиб турибди», — дейилади хабарда.

Ҳафта давомида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел кузатилиши мумкин, шунингдек ҳаво ҳарорати юқорилиги фонида республикамизнинг тоғ олди ва тоғолдитуманларида музликлар эриши наьтижасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан селли сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумоти