Ички ишлар вазирлиги тизимида яқинда ташкил этилган Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига полковник Рустам Абдумажитович Тошпўлатов бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларига подполковниклар Элдор Маҳмудович Алқаров ҳамда Олим Мардонович Файзиевлар тайинланди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси март ойида ташкил этилган, унга биринчи бўлиб полковник Дониёр Қодиров раҳбарлик қилганэди.