51 ёшли А.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусни «Душанбе-Тошкент» йўлининг 125-километрида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган, дея хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Авария 11 июль куни 11:00 да Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида содир бўлди.

Натижада автобуснинг икки нафар аёл йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, шунингдек, қолган 18 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, ҳодисага қизил рангли номаълум Spark автобусни «сиқиб кетгани» сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.