Бухоро давлат университетида VATEL меҳмонхона ва туризм бизнеси институти ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги делегациянинг жорий йил апрель ойида Францияга қилган ташрифи чоғида Бухорода VATEL меҳмонхона ва туризм бизнеси институтини очиш бўйича битим имзоланганди.

2019−2020-ўқув йилидан кўплаб йигит-қиз институтга қабул қилинади. «Марко Поло» ўқув дастури асосида таълим бериладиган мазкур институтда талабалар 2-босқич даврида VATELнинг 59 та шунга ўхшаш мактабларидан бирида бир йиллик таҳсил олиш имконига эга бўлади.