Жорий йилнинг 9 июль куни соат 17.30 ларда фуқаро 24 ёшли К.М. бошқарувидаги «МАN» русумли юк автомашинасини Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинаси тиркамасининг ўнг олд томон ғилдираги ёрилиб тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г. Х.ни уриб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра содир бўлган воқеа натижасида Г. Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.