2019 йил 8 июлда имзоланган қонунга биноан Жиноят-процессуал кодекс ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Миллий гвардиянинг ваколати белгиланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Тузатишларга биноан Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (божхона қонунчилигини бузиш бундан мустасно) ва ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади (МЖТКнинг 1851, 2101-моддалари). Кейин баённома МЖТКнинг 282-моддаси тартибида судга юборилади.

Шунга ўхшаш жиноят ишлари каби (ЖКнинг 2501, 2591-моддалари) Миллий гвардия ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирув ўтказишга ваколатлидир. Бунда илгари ЖКнинг 2501-моддаси бўйича суриштирув (ички ишлар органлари), ЖКнинг 2591-моддаси бўйича эса — дастлабки тергов (иш қўзгатган орган) амалга оширилган.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 2019 йил 8 июлдан кучга кирди.