«Газета.uz» сайтида 9 июль куни эълон қилинган «Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси қўлга олинди» сарлавҳали хабар сарлавҳаси ва матнида таҳририят ходими томонидан «Чиноз» сўзи ўрнига «Чилонзор» сўзи ёзилгани юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ушбу хатоликка йўл қўйган ходим буни қасддан қилмагани, эътиборсизликка йўл қўйганини тан олиб, ўқувчилардан ҳамда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси Илгизар Собировдан чин дилдан узр сўрайди. Шунингдек, келгусида бу каби хатоликларга йўл қўймаслик, барча маълумотларга жиддий эътибор қаратишга сўз берди.

Таҳририят томонидан хатога йўл қўйган ходимга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, хабар ва мақолаларнинг тўғри ва хатосиз эълон қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

«Газета.uz» таҳририяти жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисидан узр сўрайди.