Мирзиёд Раҳматович Юнусов электротехника саноат корхоналарини бирлаштирган «Ўзэлтехсаноат» Уюшмаси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. Ушбу тайинловга қадар Мирзиёд Юнусов Artel Engineering and Management компаниясида департамент мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

Жума куни бош вазир Абдулла Арипов уюшмада йиғилиш ўтказиб, кадрлар масаласини муҳокама қилди. Учрашувдан сўнг «Ўзэлтехсаноат"га 12 мартдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Алишер Абдуллаев лавозимини тарк этди.

Май ойи охирида Ўзбекистон президенти имзолаган қарорга кўра, «Ўзэлтехсаноат» корхоналари 2022 йил 1 январга қадар мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ва импорт қилинган хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва ускуналар учун божхона божларини тўлашдан озод қилинди. Бундан ташқари, 1 илдан бошлаб жумладан стратегик субъектлар томонидан электротехника ва электромаиший маҳсулотлар давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади.