2019 йил 25 май куни соат 01:00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб 21 ёшли пиёда Д.Т.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.

Натижада Д.Т. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилган эди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани Жийда қишлоғи, Жийда МФЙда яшовчи 33 ёшли Б.Ҳ. ўзининг «Дамас» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.