WebMoney Transfer халқаро тизими Ўзбекистон бозорида иш бошлаганини эълон қилиб, сўмдаги WMY-кармончаларини тақдим этди. Кармонларни UzCard банк карталари, Oson тўлов тизими, Paynet.uz мобил иловаси ҳамда Paynet қабул пунктлари ва банкоматлар орқали тўлдириш мумкин.

WMY орқали мобил алоқа, интернет, тижорий хизматлар ва онлайн ўйинлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, кафе, ресторан ва дўконлар эгалари QR код орқали нақд пулсиз тўловларни қабул қила оладилар.

Кармондаги маблағларни Uzcard карталари ва банк ҳисоб рақами орқали чиқариб олиш мумкин.

WMY орқали WebMoney тизимини қабул қилувчи дунёдаги 100 мингдан зиёд интернет дўконларга тўловларни амалга ошириш мумкин.

WMY титул белгилари эмитенти сифасида Ўзбекистонда Turkiston банки танланди. WebMoney’нинг Ўзбекистондаги расмий сайти — webmoney.uz.