Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бир уйда истиқомат қилувчилар томонидан МИБ инспекторининг калтакланиши тасвирланган видеоёзувга изоҳ берди.

Бюро матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, 29 июнь куни тахминан 11:00 да МИБнинг Шеробод туман бўлими давлат иснпекторлари А. Эшонқулов, С. Фозилов ва П. Тайлонов «Гурин гиламбоб» маҳалласида рақамли ҳисоблагичда 6545 кВт.с кўрсаткич билан электр энергияси учун 1 млн сўмдан зиёд муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган Б. Нормуродовнинг хонадонини кўздан кечирган.

Бюронинг қайд этишича, уй хўжайини қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш орган, бироқ уни ўз муддатига тўламаган. Б. Нормуродов ва унинг уч нафар ўғли — У. ва Л. Нормуродов ҳамда Э. Бердимуродов — фаол равишда инспекеторлар фаолиятига қаршилик қилиб, уларни ҳақоратлаган ва инспектоор Тайлоновнинг боши бўйлаб тан жароҳатлари етказиб, Эшоқуловни ётқизиб олиб тепкилаган.

Шеробод туман прокуратураси 3 июль куни Э. Бердимуродов ва Л. Нормуродовга нисбатан Жиноят кодексининг 219- модда 2-қисм бўйича (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) жиноий иш қўзғатди.