Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори 2019 йилнинг 1 июль санасида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга кўра баҳолаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳоловчиларни тоифалаш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Илгари мазкур фаолият Давлат рақобат қўмитаси томонидан лицензияланган.

Баҳолаш бу объектларнинг қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятдир.

2019 йил 1 декабргача мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандарти тасдиқланади.

2019 йил 1 августдан баҳоловчилар тоифалаб борилади.

Тоифалаш натижалари Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

2020 йил 1 январдан баҳолаш ташкилотларининг рейтинги жорий этилади.