2019 йил 2 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар ИИБга ўзгалар пулини алдов йўли билан ўзлаштиришга доир ҳужжатлар тўплами келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

2018 йил декабрь ойида Қарши туманида яшовчи, хусусий тадбиркор 23 ёшли О.Ж. Қарши шаҳар ҳудудида танишлари, Истиқлол маҳалласида яшовчи 27 ёшли А.С. ва шу маҳаллада яшовчи 28 ёшли А.И.ларга Тошкент шаҳридан арзон нархда болалар тагликларини олиб келиб беришини айтиб, алдов йўли билан А.С.дан 43 000 000 сўм ҳамда А.И.дан 56 000 000 сўм пулларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.Ж. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.