Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақдаТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Ўзбекистон раҳбарияти томонидан жаҳон меросини муҳофаза қилишга доир қабул қилинган чора-тадбирларни, шу жумладан ҳукуматнинг тарихий шаҳарлардаги барча қурилиш ишларини тўхтатишга оид қарорини тасдиқлайди.

У шаҳарнинг истиқболдаги ривожланишига доир аниқ тавсияларга эга бўлиб, Шаҳрисабзни хавф остидаги бутунжаҳон мероси рўйхатида қолдириш ҳақида қарор қилади.

Ўзбекистон томон икки йил муддат ичида шаҳарнинг регенератсия режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олди. Таъкидлаш жоизки, Бокудаги тадбирда Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.