General Motors Uzbekistan раҳбарияти компания номини UzAuto Motors этиб қайта номлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Номланишни ўзгартириш тўғрисидаги қарор 25 июнь куни қабул қилинди, дея хабар қилинди Корпоратив маълумотлар ягона порталида.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги маълумотлар 1 июль куни рўйхатга олинди.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси «Ўзавтосаноат» (75% акциялар) ва General Motors (25%) томонидан 2008 йилда ташкил этилган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 минг дона автомобилдан иборат.

Ўтган йилнинг охирида «Ўзавтосаноат» қолган акцияларни сотиб оли, Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводининг ягона акционерига айланди. Февралда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раисининг техник сиёсат ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари Азизбек Шукуров брифингда яқин ойларда GM Uzbekistan номини ўзгартириш тўғрисидаги режа ҳақида хабар берган эди.