3 июль куни «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкентда марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.