«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти шуни маълум қиладики, Самарқанд — Бухоро, Бухоро — Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди бунга сабаб эса республикада кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннадорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди, дейилади хабарда.