Жаҳон банки Директорлар кенгаши «Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга оширишга Халқаро тараққиёт ассоциациясиниг (ХТА — ЖБ таркибидаги тузилма)50 млн доллар миқдоридаги қарз маблағини ажратишни маъқуллади, дея хабар қилди банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида нафақа олувчи шахсларнинг ягона рўйхати шакллантирилади. У аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, бирламчи эҳтиёж маҳсулотлари ва коммунал хизматлар нархлари кўтарилишидан азият чекаётган қатламларинидастурларга қамраб олишга ёрдам беради.

Лойиҳа мамлакатдаги иқтисодий ўзгаришлар натижасида ишини ўзгартиришга мажбур бўлган фуқаролар орасида бандликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат тадбирларини яхшилашга кўмак беради. Улар, масалан, тадбиркорлик кўникмаларини ривожланиш курслари, касбий-техник таълимни субсидиялаш ва хусусий секторда маошларни субсидиялашни ўз ичига олиши мумкин.

Лойиҳа бандликка кўмаклашиш марказларининг иш излаётган одамларга янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради. У, шунингдек, меҳнат бозоридаги вазият тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаммабоплигини яхшилайди. Бунинг учун Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат мунозаралари вазирлиги бошқаруви остида ахборот тизими ишлаб чиқилади.