29 июнь куни атом электр станциясини жойлаштириш учун мақбул майдонча сифатида танлаб олинган Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда АЭС қурилиши бўйича муҳандислик-қидирув ишларининг иккинчи босқичи бошланди, дея хабар қилди «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати.

Россиянинг «Атомстройэкспорт» корхонаси мутахассислари мазкур ҳудудда геофизик ва сейсмологик ишларни олиб боради. Тадқиқотлар натижалари ўрганилади, улар асосида атом электр станциясининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, май ойи ўртасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Росатом» давлат корпорацияси билан ўз ичига лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномаларни тайёрлаш ва келишиш босқичларини олган АЭС қурилишининг иккинчи босқичини амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси» имзоланган эди. Ўзбекистон ва Россия ўртасида АЭС қурилиши бўйича шартнома 2019 йил охиригача тузилиши мумкин.