Ўзбекистон БААнинг Mubadala компанияси билан Таллимаржон иссиқлик электр станциясини хусусийлаштириш бўйича инвестицион битим имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) матбуот хизмати хабар қилди.

30 июнь куни Тошкентда Бирлашган Араб Амирликларининг Mubadala Utilities компанияси раҳбарияти, Осиё тараққиёт банки ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи доирасида эришилган шартномалар доирасида Толимаржон ИЭСни хусусийлаштириш бўлди.

Учрашувда электр станциясини хусусийлаштириш ва унинг қувватини ошириш концепцияси тақдим этилди, шунингдек келишувларни амалга оширишнинг молиявий механизмлари ишлаб чиқилди, дейилади хабарда.
Томонлар 2019 йил охиригача инвестицион битим имзолашни режалаштирмоқда.

2017 йил февралида Қашқадарё вилоятида жойлашган Таллимаржон ИЭСда 2017 йил февралида Жанубий Кореянинг Daewooва Hyundai компаниялари томонидан умумий қуввати 900 мегаватт бўлган иккита буғ-газ ускунаси фойдаланишга топширилди.

Қиймати 1,28 млрд доллар бўлган лойиҳа станциянинг электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватини 2,3 баробарга — 10,4 млрд кВ.с га етказишга имкон яратди.

Ҳозирда ОТБ ҳамда Европа реконструкция ва тараққиёт банклари кредитлари ҳисобига умумий қуввати 900 мегаватдан кам бўлмаган яна иккита буғ-газ ускунасини қуриш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.