Укасининг вафотида айбдор деб ҳисоблаган эркак шифокорни ўлдиришга уринди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро Ж. К. (1995 йилда туғилган) 29 июнь куни тахминан 10:30 да Жиззах вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси жарроҳлик бўлимига келади.

Аввалроқ ушбу бўлим мудири шифокор Т. Х. (1968 й. т.) укаси (2005 й. т.) «эхинококкоз» ташҳиси билан жарроҳлик амалиётини ўтказаётганда, матбуот хизмати маълумотига кўра, ўсмир вафот этади.

Ж.К. қасддан шифокорнинг кўкрак ва қорин қисмига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан бир неча марта жароҳат етказади. Жарроҳ ҳамкасблари аралашуви билан эркак ўз жиноятини якунига етказмай, ҳодиса жойидан яширинади.

Бўлим мудири Т. Х.га тиббий ёрдам кўрсатилади, у яшаб қолди, дейилади хабарда.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ж. К. Жиззах вилояти Зафаробод тумани Узун қишлоғида кўлга олинди. Ошхона пичоғи далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Худди шу куни Жиззах вилояти прокуратураси Жиноят кодексининг 25 ва 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.