«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу қарор жойларда муаммо ва вазифаларни тезкор ҳал этиш, углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бевосита назорат қилиш дастурининг амалга оширилиши учун қабул қилинди.

Энди «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси 35-уй манзилида жойлашган.