Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Тошпўлатов Азиз Анварович Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими матбуот хизмати хабар қилди.

Полковник Азиз Тошпўлатов 2017 ноябрда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди. У 2015−2017 йилларда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.