Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг интернет тармоғидан фойдаланиши, техник хизмат кўрсатилиши ва уланиши ҳамда уларнинг серверлари TAS-IX тармоғига жойлаштирилиши билан боғлиқ харажатларни камайтириш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ушбу топшириқ берилди.

ТAS-IX — Тошкент интернет айланмаси нуқтаси 2004 йилда Ўзбекистонда халқаро каналлардан фойдаланмаган ҳолда турли тармоқлар ўртасида маълумотлар алмашиш учун ташкил этилган.