Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Гулчеҳра Рихсиева Шавкатовна Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Гулчеҳра Рихсиева (1971 йилда туғилган) Тошкент давлат университетини (1993) тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 2019 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.