25−26 июнь куни Қорақалпоғистон ҳарбий тузилмалари Жаслиқ аҳоли пунктида шартли террористлар гуруҳини йўқ қилиш бўйича тактик-махсус машғулотларни ўтказди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Сценарийга кўра, шартли террористлар гуруҳи корхона объектларини эгаллаб, ишчиларни «асир"га олди. Ҳарбийлар «асирлар"ни озод қилиб, «террористлар"ни йўқ қилди. Операция жараёнида сапёрлар сохта «бомбалар"ни аниқлаб, уларни зарарсизлантирди.

Фото